Apple’нинг илк компютери аукционга қўйилди

Apple’нинг илк компютери аукционга қўйилди

Apple ишлаб чиқарган илк компютерлардан бири Германияда сотувга қўйилган. Ташкилотчилар замонавий компютерларнинг қадимий аждоди бўлган Apple-1’ни улардан бир неча ўн баробар қимматроққа, аниқроғи $335 000 долларга пуллашмоқчи. 2013 йилнинг июлида худди шу моделдаги компютер $400 000 долларга сотилган.

Apple асосчилари Стив Жобс ва Стив Возняк 1976 йилдан бу компютерни йиға бошлашган. Ундан асосан ҳисоблаш машинаси сифатида фойдаланилган. Илк партиядаги 50 дона Apple-1 компютерининг ҳар бири $500 доллардан сотилган. Ўша вақтда бозорда бу компютерларга катта эҳтиёж юзага келган.

Apple-1 корпуссиз, клавиатурасиз, электр таъминоти блокисиз ва ҳаттоки мониторсиз қуйидаги суратдаги оддий платформа кўринишда бўлган. Унга корпусни харидорнинг ўзи қўйган, шунингдек клавиатура учун электрон печатлаш машинкаси, монитор вазифасини бажариш учун эса кичик телевизор керак бўлган.

“Бу компютернинг салоҳияти ҳаттоки хат ёзиб, электрон почта орқали юборишга ҳам ожизлик қилади. Лекин, гап унинг функциясида эмас, у шундай моделлар орасида ишлаб турган ягона нусха”, дейди Кёлнский аукцион уйи вакили.