Apple’нинг янги ноутбуки иккита OLED-экранли, аммо клавиатурасиз бўлади!

  •   DiMaX
  •  300
  •  01.03.2018 10:59

Apple’нинг янги ноутбуки иккита OLED-экранли, аммо клавиатурасиз бўлади!

Олдин телефонлар моддий тугмачадан маҳрум бўлиб, клавиатуралар тўлиқ сенсор экранга кўчирилди. Энди эса бу ечим компьютерларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Янги iPhone’ларнинг ён томонида ҳам сенсор экран бўлади!

Apple олган янги патент ҳужжатларида моддий клавиатураси умуман бўлмаган ноутбук тасвирланган. Одатий ноутбукларда клавиатура жойлашган ҳудудда эса бу қурилмада катта қўшимча OLED-экран ўрин олган.

Гаджет тавсифига кўра, ушбу қўшимча экранда турли элементлар бўлиши мумкин. Масалан, бу экран виртуал клавиатура, стилус ёрдамида қайдлар ёзиш ёки эскизлар чизиш учун блокнот вазифасини ўтай олади.

Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси MacBook Pro 2016 ноутбукларида клавиатура ёнига Touch Bar сенсор панелини ҳам қўшган. Бироқ MacBook Pro туркуми учун моддий клавиатурадан бутунлай воз кечишмаса керак. Балки, патент ҳужжатларида тасвирланган девайс MacBook ёки iPad’нинг бўлажак модификацияларидан биридир.

ЎҚИНГ: MacBook, ASUS, HP ва бошқа ноутбукларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 23 февраль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.