Аpple ноутбуклар савдосида ҳам биринчиликни бой берди

  •   DiMaX
  •  453
  •  03.08.2021 17:00

Аpple ноутбуклар савдосида ҳам биринчиликни бой берди

Биз бугун Xiaomi тарихда илк бор Samsung ва Apple’дан ўзиб, Европа смартфон бозорида етакчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. UZZOOM нашрининг хабарига кўра, купертинолик техногигант ноутбуклар сотиш бўйича ҳам лидерликни қўлдан чиқарган.

ЎҚИНГ: AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

Huawei биринчи марта ноутбукларнинг машҳурлиги бўйича биринчи рақамли компанияга айланди. Chnbrand компанияси ноутбук фойдаланувчиларининг мамнунлиги бўйича Huawei компаниясининг Аpple компаниясини ортда қолдиришини кўрсатувчи статистикани эълон қилди.

Huawei етакчиликга чиқишдан аввал ўз ноутбукларини бир неча бор янгилаган. Ҳозирда компанияда барча мақсадли аудиторияни қамраб оладиган учта ноутбук варианти мавжуд: янги фойдаланувчилар, талабалар ва қувват фойдаланувчилари.

Эътибор бериш лозим, купертинолик гигант 2015 йилдан 2020 йилгача ноутбук бозорида етакчи ўринни эгаллаб келган.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ноутбукини чиқарди: Mi Notebook Pro X 15 нарх ва жиҳатлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!