Apple ноёб кўзойнак ва «келажак автоси» устида ишламоқда

  •   Saroy
  •  1132
  •  16.08.2018 15:09

Apple ноёб кўзойнак ва «келажак автоси» устида ишламоқда

Apple’нинг таниқли таҳлилчиси  Мин-Чи Куо мазкур компанияга тегишли бўлган муҳим янгиликни маълум қилди. Унинг таъкидлашича, компаниянинг келажаги Apple Car ва AR кўзойнаклари билан боғлиқ. Айнан ушбу маҳсулотлар “олмачи”ларнинг техник ечимлари портфелининг мантиқий кенгайиши бўлади.

Таҳлилчининг сўзларига қараганда, Apple’нинг ҳайдовчисиз  автомобиллари 2023-2025 йилларда ишлаб чиқарилади. Компания анча йиллардан буён ушбу автомобиллар учун платформани ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Кутилишича, Apple истиқболда автомобиллар учун ўзининг дастурий таъминотини лицензиялаштиради . Бироқ  Куонинг келтирган далилли башаротларига кўра, у айнан тўлақонли “олмачи”ларга тегишли авто бўлади.

ЎҚИНГ:Foxconn ходимлари Apple’ни 1,3 миллион долларга туширишди

Унинг фикрича, ҳозирги ҳавдовчисиз бошқариладиган автомобиллар бозори бундан ўн йил аввалги смартфонлар бозорини эслатмоқда. Шундай экан, Apple каби нуфузли компаниялар буни инкор этиши асло мумкин эмас.

Таҳлилчининг фикрича, Apple портфелидаги яна бир янги маҳсулот, бу AR кўзойнаги бўлиши керак. Компания ушбу маҳсулотларни 2020 йилларда ишлаб чиқариши мумкин. Куонинг таъкидлашича, Apple анчадан буён ва фаол равишда AR  билан ARKit устидан иш олиб боради. Кейинги мантиқий қадам аппарат таъминотини жорий қилиш, яъни қурилманинг ускуналари билан дастурий таъминотини бирлаштириш бўлиши керак.

ЎҚИНГ:Тим Кук 2,5 миллион доллар тўлаши керак: Apple’га дастурий таъминотдаги камчиликлари панд бермоқда

Шу билан бирга,  Куонинг эслатишича, Apple ўзининг хизматларини янги ускуналар ёрдамида ривожлантиришни давом эттиради. Қолаверса,  Apple’нинг сўнгги ҳисоботида келтирилишича. Хизмат соҳаси 31 фоизга ортган ва компанияга 9 миллиард доллар даромад келтирган.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!