Apple ўн бир йиллик афсонавий ўйинни бепул қилиб App Store’га қайтарди

  •   DiMaX
  •  1038
  •  09.07.2019 16:07

Apple ўн бир йиллик афсонавий ўйинни бепул қилиб App Store’га қайтарди

Купертинолик компания App Store каталогининг ўн йиллигини унга Texas Hold’em ўйинини қайтариш билан нишонлади. Мазкур вариантда графика янгиланган, янги қаҳрамонлар пайдо бўлган, геймплей такомиллаштирилган.

ЎҚИНГ: Учта платформа бўйича ТОП-10: Геймерлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашяпти?

Texas Hold’em – покернинг бир кўриниши сифатидаги қарта ўйинидир. Apple корпорацияси унинг оригинал версиясини 2006 йилнинг сентябрида, iPod мусиқа плеерининг тақдимотига бағишланган тадбирда намойиш этганди. Кейинроқ у 4,99 доллардан сотувга чиққан. 2008 йили бу ўйинни iPod touch ҳамда iPhone’ларга ҳам кўчиришган, 2011 йили эса App Store’дан олиб ташлашган.

Янгиланган Texas Hold’em ўйинида йигирма тўртта виртуал қаҳрамон мавжуд, улар билан покер ўйнаш мумкин. Бундан ташқари, Wi-Fi орқали саккизтагача ўйинчи иштирокида маҳаллий мультиплеер уюштирса бўлади. Ўйинда ўнта виртуал макон мавжуд, жумладан – Лас-Вегас, Париж ва Макао ўйин клублари ҳам бор. Ҳар бир ғалабадан сўнг сиз янги жойга кўчиб ўйнайсиз.

Texas Hold’em янги талқини буткул бепул, тағин унда реклама баннерлари ёки ички харидлар ҳам йўқ. Агарда қизиқсангиз, мазкур ўйинни мана бу ҳавола орқали App Store’дан юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Оммабоп бепул ўйин энди iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.