Apple ўз қурилмаларига iOS 15.6 ва iPadOS 15.6 янгиланишларини жўнатишни бошлади

Apple ўз қурилмаларига iOS 15.6 ва iPadOS 15.6 янгиланишларини жўнатишни бошлади

Бугун Apple ўзининг мос келадиган смартфон ва планшетлари учун iOS 15.6 ва iPadOS 15.6 янгиланишларини жўнатмоқда. iOS 16 ва iPadOS 16 тизимлари сентябрь ойида чиқишини ҳисобга олсак, бу iOS 15 тизимидаги охирги янгиланиш бўлиши мумкин.

Янгиланиш бир қанча носозликларга барҳам беради, хусусан, смартфон хотираси тўла бўлмаса ҳам, уни тўлиб қолганини билдирувчи билдиришнома йўқ бўлади. Шунингдек, Safari браузеридаги муаммолар ҳам бартараф этилади.

Бундан ташқари, TV иловасида янги хусусият ҳам пайдо бўлади. Бунга давом этаётган жонли эфирдаги спорт ўйинини қайта бошлаш, уни тўхтатиб туриш, орқага ёки олдинга ўтказиш имкониятини мисол қилиб келтириш мумкин.

iOS 15.6 ва iPadOS 15.6 тизимларини созланамаларни текшириш орқали юклаб олиш ва ўрнатиш мумкин. 

ЎҚИНГ: Айрим iPhone 14 моделлари SIM карта уясига эга бўлмайди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!