Apple ўз рекордини янгилади

Apple ўз рекордини янгилади

App Store'дан 2019 йил давомида тушган даромад рекорд даражада бўлди ва компания дўкондаги илова яратувчиларига 38 миллиард улуш тўлади. 

Бу ҳақида компаниянинг ўзи хабар бермоқда.

Бу 2008 йилда ишга туширилганидан буён дўкондан келган даромад (155 миллиард) нинг чорак қисми ҳисобланади. Таққослаш учун, 2018 йилда илова эгаларига 34 миллиардлик улуш берилганди.

Худди шундай, 2020 йил ҳам App Store учун омадли бошланди — Янги йил куни дўкондан 386 миллион доллар тушди. Бу ўтган йилгига нисбатан 20% лик ўсишдир.Ортда қолган йил Apple хизматлари учун муҳим давр бўлди, сабаби айнан мана шу йилда Apple TV+, News+ ва Arcade каби хизматлар ишга туширилди. Apple Music ва Apple Pay хизматларини ҳам тақдим қилувчи купертинолик компания ўз бизнес моделини кўпроқ сервислар соҳасига қаратмоқчи.

Apple ҳар бир сервисдан қанча маблағ тушгани ҳақида батафсил маълумот бермади, бироқ Apple TV хизмати LG, Sony ва VIZIO'ларнинг ақлли телевизорларига ҳам жорий қилиниши, контактсиз транзит хизмати эндиликда Вашинтон округи, Шенгжен ва Гуангджоудаги мижозларга ҳам тақдим қилиниши ҳақида хабар берди. 

ЎҚИНГ: «Бели бақувват» iPhone SE 2’ни видеода батафсил кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!