Apple ўзининг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловаларни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  640
  •  02.12.2020 18:00

Apple ўзининг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловаларни эълон қилди

Кеча биз Google талқинига кўра Google Play каталогидаги энг зўр мобил ўйинлар рўйхатини эълон қилган эдик. Энди эса Apple ҳам йил якунларини чиқариб, ўзининг турли платформалари учун энг яхши илова ва ўйинларни айтди.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Купертинолик компания iPhone, iPad, Mac, Apple TV ва Apple Watch учун App Store каталогидаги энг яхши илова ва ўйинлар рўйхатини эълон қилди. Қуйида уларни келтирмоқдамиз, ҳар бирининг номига ўрнатилган ҳавола орқали юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

iPhone учун йил иловаси Wakeout! бўлса, энг зўр ўйин деб Genshin Impact эътироф этилди.

iPad учун энг яхши дастур деб Zoom, энг зўр ўйин деб эса Legends of Runeterra эълон қилинди.

Mac компьютерлари учун бўлса Fantastical иловаси ҳамда Disco Elysium ўйини энг зўри, деб топилди.

Apple TV приставкаси бўйича Disney+ стриминг сервиси ва Dandara Trials of Fear ўйини янг яхшилари сифатида қайд этилди.

Apple Watch смарт-соатида эса ухлаш учун овозлар янгратувчи Endel дастури энг оммабоп бўлиб чиқди.

Apple Arcade ўйин сервисида энг яхши тайтл деб Sneaky Sasquatch эътироф қилинди.

Apple якунига етаётган йил трендларидан яна Shine, ShareTheMeal, Explain Everything Whiteboard, Caribu иловаларини ҳамда Pokémon GO ўйинини тилга олиб ўтган.

ЎҚИНГ: Хитойнинг яна 43 та иловаси блокланди. Улар орасида AliExpress ҳам бор

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.