Apple Pay хизмати фойдаланувчилари сони 250 миллион кишидан ошди

  •   Saroy
  •  660
  •  10.08.2018 17:30

Apple Pay хизмати фойдаланувчилари сони  250 миллион кишидан ошди

Ўтган чоракликда Apple Pay фойдаланувчилари миллиард мартадан кўп транзакцияни амалга оширдилар. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробарга кўпдир. Компаниянинг ушбу маълумотларига ҳамда бундан аввалги ҳисоботларга таянган ҳолда  Loup Ventures таҳлил компанияси мутахассиси Жийн Манстер (Gene Munster) ушбу тўлов хизматининг аудиторияси 253 миллион кишига етгани ҳақда маълум қилди.

ЎҚИНГ:Apple янги видеода Face ID ва Apple Pay имкониятларини намойиш этди

Мобиль тўловдан бугунги кунда iPhone соҳибларининг ҳар учтадан биттаси фойдаланмоқда  (31%). АҚШда улар тахминан  38 миллион кишини ташкил этади. Қолган 215 миллион киши дунёнинг Apple Pay амалда бўлган 20 дан ортиқ мамлакатлари аҳолисидир. Яқин вақтларда транзакциялар миқдорининг ўсиши  200 фоизга етади, дея таъкидлайди эксперт.

Яна бир маълумотни ҳам таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ булур эди. У ҳам бўлса, ўтган йилнинг охирида “олмачи”лар  Apple Pay Cash хизматини ишга туширгани билан боғлиқ. Ушбу хизматдан харидлар учун тўловларни ва iMessage фойдаланувчилари ўртасида ўзаро пул ўтказмаларини амалга оширса бўлади. Ҳозирча ушбу функция фақат АҚШда жорий қилинган.

ЎҚИНГ:Apple ривожланишнинг янги йўналишини танлади

Хўш Google Pay’чи?

Google ўзининг NFC-тўловлар хизматининг расмий статистикасини эълон қилмаяпти, аммо 2018 йилнинг апрелида  Google Pay иловасининг расмий дўконларидаги юклаш сони 100 миллион кишидан ортганини кўриш мумкин. Айрим қурилмаларда хизматни ишга туширгандан кейин у автоматик тарзда пайдо бўлади. Шу боис фойдаланувчиларнинг реал сони оз ҳам бўлиши мумкин.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!