Apple қайта тикланган iMac Pro’ни сотувга чиқарди

  •   Saroy
  •  982
  •  25.05.2018 16:43

Apple қайта тикланган iMac Pro’ни сотувга чиқарди

MacRumors портали тарқатган хабарда айтилишича,  Apple онлайн-дуконларида iMac Pro шахсий компьютерининг қайта тикланган версияси пайдо бўлган.

Қайта тикланган iMac Pro’нинг  барча версияси бор — энг арзонидан (арзони 4249 АҚШ доллари, янгиси 4999 долларгача) тортиб то  16-ядролигача (8 159 доллар, янгиси 9748 долларов). Биринчиси, 8-ядроли Intel Xeon W процессори, 32 гигабайтли ОЗУ,  1 ТБ SSD ва Radeon Pro Vega 56 видеокарталарига эга. Иккинчи варианти 18-ядроли 64 ГБ ОЗУ процессори билан таъминланган, SSD-хотира сақлагичи 2 ТБ га тенг ва Radeon Pro Vega 64 видеокартасига эга.

ЎҚИНГ: Энг яхши компьютер ишлаб чиқарувчилар рейтингги

Қайта тикланган Apple шахсий компьютери 700 — 1500 АҚШ долларига ёки 5-15 фоизга  арзонлашган. Шунга қарамай, экспертлар уни ҳамон қиммат демоқда.

Компания вакилларининг таъкидлашича, барча арзонлаштирилган iMac Pro синчиклаб текшириб чиқилди. Ҳозир у кафолатга ва янги  аксессуарлар ҳамда янги қадоқга эга. Ҳозирча ушбу қайта тикланган iMac Pro Канада ва АҚШ бозорларига чиқарилган, бошқа минтақаларга қачон чиқарилади, ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Apple I компьютери қачон ва қандай яратилган эди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.