Apple “қизариб кетди”

Apple “қизариб кетди”

Apple барча магазинлардаги ўз логотипини қизил рангга бўяди. Бу акция “1 декабрь – Бутунжаҳон СПИДга қарши кураш куни” муносабати билан ўтказилган.

Apple, шунингдек, махсус (PRODUCT)RED туркумида қизил рангли iPod shuffle, iPod nano, iPod touch, Apple Watch учун қизил тасмалар ҳамда iPhone ва iPad лар учун қизил рангдаги аксессуарларни ҳам фойдаланувчиларга тақдим этди. Уларни Apple Store расмий магазини ва компания сайтидан олиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар бу акция орқали бир ўқ билан икки қуённи уришга интилишганини рад этмаяпти. Мақсад бир томондан аср вабоси саналадиган СПИДга қарши кураш тадбирларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан фойдаланувчиларга алвон рангли гаджетларни янги йил совғаси сифатида тақдим этиш бўлган.

Компания бундай хайрли тадбирларда ғоявий қўллаб-қувватлаш билан чеклангани йўқ. Маълумотларга кўра, (PRODUCT)RED сотувидан тушган компания даромадининг маълум фоизи Глобал фонди ҳисоб рақамига, Африкада СПИДга қарши кураш дастурини молиялаштиришга ўтказилади.

Оммавий ахборот воситаларида қайд этилишича, Фонд жамғарган 320 млн долларнинг 100 млн. доллари Apple компаниясининг ҳиссасидир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!