Apple қурилмаларни симсиз қувватлайдиган столни патентлади (фото)

Apple қурилмаларни симсиз қувватлайдиган столни патентлади (фото)

Apple компанияси қурилмаларни симсиз зарядлайдиган столни патентлади, дея хабар бермоқда Daryo.uz. Ушбу ғоя янги эмас, аввалроқ IKEA шунга ўхшаш жиҳозни тақдим этган эди.

«Виртуал зарядлаш зонаси» номли патент аризаси 2013 йилда берилган, аммо Америка патентлар ва савдо белгилари бюроси уни эндигина тасдиқлади. Ҳужжатда айтилишича, столнинг юзаси текис бўлмаслиги мумкин — маълум жойларга магнит майдони генераторлари жойлаштирилади, гаджетлар улардан қувват олади.

Патент аризасининг маъқулланиши iPhone 7s, 7s Plus ёки 8 симсиз қувват олиш функциясига эга бўлишини қисман тасдиқлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!