Apple раҳбари энг яхши қидирув тизими қайси эканлигини айтди

Apple раҳбари энг яхши қидирув тизими қайси эканлигини айтди

Apple раҳбари Тим Кук маҳфийлик масалаларидаги муаммоларига қарамасдан Google’ни энг яхши қидирув тизими деб атади. Бу хақдаО Бизнесе” ёзмоқда.

–  Ўйлайманки, уларнинг қидирув тизими (яъни Google) энг яхшисидир, – дейди Тим Кук журналистларнинг “Нега Apple ўзининг қурилмалари учун Google’ни танлайди”, деган саволига жавоб бериш чоғида.

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Apple раҳбари Google’да фойдаланувчиларининг маҳфийлиги масалалари бўйича муаммолар мавжудлигини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Тим Кук ўзининг Safari браузерига махсус созламаларни қўшганини маълум қилган. Бу қўшимчалар браузер тарихини кузатиш ва фойдаланувчи маълумотларини тўплашга имкон бермаслигидир. Фикримизча, Тим Кук ҳам шуни назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, баҳорда Буюк Британияда 4.4 млн iPhone фойдаланувчилари Google’ни уларнинг маълумотларини ноқонуний  кузатишда айблаган ва 4,3 млрд долларлик даъво аризаси берган эди.

ЎҚИНГ: Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.