Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

  •   DiMaX
  •  1756
  •  01.05.2020 17:31

Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Купертинолик корпорация iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) ихчам смартфонини 24 апрелдан савдога чиқарган. Биз учун айрим мамлакатларда белгиланган нархларни эълон қилганмиз. Лекин...

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Куни кеча Samsung компанияси унинг бевосита рақиби бўлмиш смартфони – март ойида намойиш қилган, аммо ҳали нархини айтмаган Galaxy A31 моделини сота бошлади. Шунингдек, Google ҳам iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»сини чиқаряпти – бу ҳамёнбоп Pixel 4a қурилмасидир.

Лекин, Apple бош директори Тим Кук фикрича, иккинчи авлод iPhone SE’га бирорта ҳам «яшил роботчали» смартфон бас кела олмайди. Унингча, янги айфон «энг тезкор Android-смартфонлардан ҳам тезкорроқ»дир.

Корпорация раҳбарининг фикрича, iPhone SE 2020 аҳолининг ўртача даромади пастроқ бўлган мамлакатларда яхши сотилиши керак. Бу модел кўплаб Android-смартфонлар эгаларининг айфонга ўтишларини таъминлайди, дея ишонмоқда Тим Кук. Бу борада унинг орзулари катта, ахир...

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.