Apple раҳбари Тим Кукнинг бу йилги даромади 40 фоиздан ортиққа камайтирилмоқда

Apple раҳбари Тим Кукнинг бу йилги даромади 40 фоиздан ортиққа камайтирилмоқда

Apple ўзининг 2023 йилги вакиллик баёнотини аксиядорлар йиғилишида эълон қилди. Ҳисоботнинг 113 саҳифасидан эса компания бош директори, Тим Кукнинг 2023 йилда маоши камайтирилаётгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки буни унинг ўзи таклиф қилган. Шунда у жорий йилда оз эмас, кўп эмас, атиги 35 миллион доллардан қуруқ қолади.

Маълум бўлишича, Тим Кукнинг ўтган йилги жами даромади 84 миллион доллар бўлган. Бу йил эса у 49 миллион доллар олади ва бу ўтган йилгига қараганда 40% дан ортиққа тушиш дегани.

Айтиш керакки, бу Тим Кукнинг соф маоши эмас. Аслида Apple раҳбари йиллига 3 миллион доллар маош ва 6 миллион доллар рағбат пули олади. Қолгани эса унинг аксиядорлик мукофоти қиймати ҳисобланади ва у компания аксияларига қараб кўтарилиши ёки тушиши мумкин.

ЎҚИНГ: Apple сенсорли МаcBook устида ишламоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!