Apple раҳбарига Дональд Трамп «янги фамилия тайинлади»! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1265
  •  07.03.2019 18:20

Apple раҳбарига Дональд Трамп «янги фамилия тайинлади»! (+«жонли» видео)

Тим Кук – нафақат технологиялар, балки бизнес соҳасида ҳам энг таниқли фигуралардан биридир. Аммо куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп унинг фамилияси борасида «қовун тушириб» қўйди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

Дональд Трамп Америка меҳнат ресурслари соҳасидаги сиёсат бўйича маслаҳат кенгаши йиғилишида АҚШ манфаатлари йўлидаги меҳнатлари учун Apple раҳбарини мақтаган. Аммо унинг исми-шарифида адашиб, «Биз Сизнинг хизматларингизни жуда қадрлаймиз, Тим Эппл», – деган.

Мана, ушбу жараённи қуйидаги видеода томоша қилинг:

Трамп ўтган йили Apple корпорациясини танқид қилиб, ишлаб чиқаришни Хитойдан АҚШга кўчиришга уни мажбур этишини айтганди. Балки, бу галги «адашиш» ҳам Apple’га нисбатан эҳтиёткорона ифода этилган навбатдаги огоҳлантиришдир?

Ҳозирча Тим Кук ёки унинг корпорацияси бу воқеага бирор муносабат билдирмаган.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.