Apple раҳбарларидан бири Samsung'ни ўғирликда айблади

Apple раҳбарларидан бири Samsung'ни ўғирликда айблади

2007 йил, 29 июн. Айнан шу куни Apple'нинг илк iPhone телефони сотувга чиқарилган ва бугун бунга 15 йил бўлди. Шу муносабат билан The Wall Street Journal нашри iPhone эволюцияси ҳақидаги ҳужжатли филмни чиқарди. Филмда Apple'нинг маркетинг раҳбари Грег Жосвиак, iPhone яратувчиларидан бири бўлган Тони Фаделл ва iPhone фойдаланувчилари оиласи билан ўтказилган интерю ҳам бор ва интервюнинг бир қисмидан Apple'нинг смартфонлар бозоридаги энг ашаддий рақиби Samsung ҳам эслаб ўтилган.

Жосвиакдан Samsung ва бошқа Android смартфон ишлаб чиқарувчилари Android'га қанчалик таъсир кўрсатганлиги ҳақида сўралганда, у уларнинг "асаббузар" эканликларини айтди ва Apple технологиясини нусхалашда айблади.

"Улар асаббузар эди.", дейди Жосвиак. "Ва улар асаббузар эдилар, чунки билганингиздек, улар бизнинг технологиямизни ўғирлашди. Улар биз яратган инновацияларни олиб, унинг сифатсиз нусхасини яратишди ва шунчаки унга каттароқ экран қўйишди. Шундай қилиб, ҳа, биз бундан унчалик мамнун эмасдик."

2013 йил қайтадиган бўлсак, iPhone 5 смартфони 4 дюймли дисплейга эга бўлган бир вақтда Samsung ўзининг 5 дюймли дисплейга эга Galaxy S4 смартфонини чиқарган эди. 2014 йилга келиб, 4,7 дюймли iPhone 6 ва 5,5 дюймли iPhone 6 Plus, Apple'нинг биринчи каттароқ экранга эга смартфонлари чиқарилди ва улар бозорда кучли талаб билан кутиб олиниб, энг кўп сотилган iPhone моделлари қаторига кирди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Apple 2011 йилда Samsung'ни патентни бузганлик учун судга берган ва компанияни Galaxy смартфонлари билан iPhone дизайнидан нусха кўчирганликда айблаган. Дастлаб, Apple'га зарар учун 1 миллиард доллар атрофида товон тўланиши керак эди, бироқ бу миқдор кейинчалик қайта кўриб чиқиш жараёнида камайтирилди. 2018 йилда Apple ниҳоят Samsung билан келишувга эришди ва қуйидаги баёнотни яна такрорлади:

"Биз дизайн қийматини чуқур қадрлаймиз ва бизнинг жамоаларимиз мижозларимизни хурсанд қиладиган инновацион маҳсулотларни яратиш учун тинимсиз ишлашади. Бу иш ҳар доим пулданда ортиқроқ бўлган. Apple смартфон революциясини iPhone билан алангалади ва шуниси аниқки, Samsung бизнинг дизайнимизни очиқчасига кўчириб олди. Шуниси муҳимки, биз Apple'даги кўплаб одамларнинг меҳнати ва инновацияларини ҳимоя қилишда давом этамиз.

Биз ҳакамлар ҳайъатига кўрсатган хизматлари учун миннатдормиз ва улар Samsung маҳсулотимизни нусхалагани учун пул тўлаши кераклигига рози бўлганликларидан мамнунмиз."

ЎҚИНГ: iPhone 14 моделларининг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот берилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!