Apple расман iPhone 12 тақдимотига таклифнома тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  909
  •  07.10.2020 09:50

Apple расман iPhone 12 тақдимотига таклифнома тарқатяпти!

Купертинолик корпорациянинг 15 сентябрдаги онлайн маросимида iPad 8 планшетини тақдим этгани, шунингдек, Apple Watch Series 6 смарт-соатини намойиш қилгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, мазкур тадбирда арзонлаштиришган смартвоч – Apple Watch SE ҳам илк бор кенг жамоатчиликка кўрсатилган, лекин энг кутилаётгани – айфонлар масаласи очиқ қолган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..

Apple компанияси энди навбатдаги онлайн тақдимоти таклифномасини журналистларга тарқатди. Олдин ҳам инсайдерлар айтишганидек, мазкур тадбир 13 октябрда бўлиб ўтади.

Тақдимот таклифномасига «‎Hi, Speed» («Салом, тезлик!») слогани туширилган. Бунда айнан нима назарда тутилгани аниқ эмас, лекин Apple бу гал, ниҳоят, iPhone 12 туркумидаги смартфонларини намойиш этса керак.

Ўн иккинчи авлод айфонлар оиласига тўртта модел кириши, уларнинг барча версиялари нархлари ва ҳатто сотувга чиқиш саналарини ҳам аллақачон эълон қилганмиз. Булар – стандарт iPhone 12, ихчам iPhone 12 mini, кучли iPhone 12 Pro ҳамда энг катта iPhone 12 Pro Max моделларидир. Аввалроқ улардан ҳар бирининг расмий номлари ва ўлчамларини ошкор этувчи «жонли» сурат ҳам чиққан.

Мазкур смартфонлар орасида iPhone 12 mini модели самарадорлиги нисбатан пастроқ бўлган Apple B14 чипсети асосида, қолган учтаси эса Apple A14 Bionic процессори базасида ишлайди. Куни кеча у Geekbench бенчмаркида текшириб кўрилганида, рекорд натижа қайд этган.

ЎҚИНГ: Аллақачон iPhone 13 ҳамда iPhone SE 3 хусусиятлари ҳам маълум бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!