Apple расман WWDC 2019 конференциясига таклиф этмоқда!

  •   DiMaX
  •  256
  •  15.03.2019 11:34

Apple расман WWDC 2019 конференциясига таклиф этмоқда!

Купертинолик корпорация дастурчилар учун ўтказиладиган йиллик Worldwide Developers Conference тадбирини эълон қилди. WWDC 2019 тадбири 3–7 июнь кунлари, Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳридаги Мак-Энери номидаги конференциялар марказида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Apple энг инновацион компаниялар рейтингида 1-дан 17-ўринга тушиб кетди! (+видео)

Бу йилгиси Apple томонидан ўтказилаётган WWDC конференцияларининг ҳисоб бўйича ўттизинчисидир. Компаниянинг таъкидлашича, унда iOS, macOS, watchOS ҳамда tvOS тизимларининг қандай тараққий этиши эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда Apple машинавий таълим, тўлдирилган борлиқ, саломатлик ва фитнес каби соҳалардаги янги ишланмаларини ҳамда дастурчилари эришган ютуқларни ҳам намойиш этишни режалаштирган.

Дастурчилар WWDC 2019 тадбирида иштирок этиш учун ҳозирданоқ ариза беришлари мумкин, рўйхатга олиш 21 мартгача давом этади. Билетлар лотерея усулида – тасодифий танлаш йўли билан берилади ва 1599 доллар туради.

WWDC 2019 анжумани онлайн тарзда жонли эфирга ҳам узатилиб туради. Унда iOS 13, macOS 10.15, watchOS 6 ҳамда tvOS 13 талқинлари эълон қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Адашмас башоратчи Apple бу йил чиқарадиган барча гаджетларни маълум қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!