Apple расман WWDC 2021 санасини айтди: илк тизерда узоқ кутилган гаджетга ишора бор

  •   DiMaX
  •  422
  •  31.03.2021 09:37

Apple расман WWDC 2021 санасини айтди: илк тизерда узоқ кутилган гаджетга ишора бор

Купертинолик компания ҳар йили дастурчилар учун World Wide Developer Conference конференциясини ўтказади. Apple кеча бу йилги – WWDC 2021 тадбирининг ўтказилиш вақтини расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

Унга кўра, WWDC 2021 маросими 7–11 июнь кунлари бўлиб ўтади, яъни бир неча ойдан сўнг. Worldwide Developers Conference тадбирларида одатда Apple дастурий таъминот маҳсулотлари намойиш этилади; бу гал ҳам iOS, iPad OS, macOS, watchOS ва tvOS операцион тизимларининг янги версияларини кутиш мумкин.

Лекин анжуманнинг биринчи реклама постерида кўзойнакли қиз тасвирланган; шунга қараганда, компания ўзининг Apple Glass русумли тўлдирилган борлиқ кўзойнагини кўрсатиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бу аксессуар ҳақида анчадан бери гап-сўзлар юради, лекин машҳур таҳлилчи Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) унинг 2025 йилдан олдин тақдим этилмаслигини айтган. Ким билади, балки WWDC 2021 конференциясида кўзойнакка доир қандайдир тафсилотлар ошкор этилар.

Одатда дастурчилар учун Worldwide Developers Conference анжумани пулли бўларди, ўтган йил эса коронавирус пандемияси туфайли WWDC 2020 анжумани илк бора бепул ва онлайн ўтказилган. Жорий йилда ҳам маросим шу форматда бўлиб ўтади – залга одам тўплаб ўтирмасдан, «жонли» трансляция қилишади.

ЎҚИНГ: 2021 йили тақдим этишга Apple нималарни тайёрламоқда?