Apple расман WWDC 2022 тадбири қачон ўтказилишини маълум қилди

Apple расман WWDC 2022 тадбири қачон ўтказилишини маълум қилди

Apple компанияси ўзининг ҳар йили ўтказадиган бутунжаҳон дастурчилар конференсиясининг бу йилги сони 6 июндан бошлаб, 10 июнгача бўлган кунларда бўлиб ўтишини расман маълум қилди. Бу компаниянинг ана шундай 33 тадбири бўлиб, у сўнгги икки йилда бўлгани каби онлайн ўтказилади, лекин айрим дастурчи ва талаблар 6 июн кунида тақдимотни тўғридан-тўғри Apple Park'дан кўришлари мумкин бўлади. Бундай жойлар чекланган бўлади, унда қандай қатнашиш эса Apple Developer сайтида маълум қилинади.

Конференсияда iOS (16), iPadOS (16), watchOS (9), macOS (13) ва tvOS (16) ларнинг янги версиялари, шунингдек, янги технологиялар ҳақида гаплашилади. Қўшимчасига компания янги Mac компютерларини ҳам тақдим қилиши мумкин. Бундан ташқари, тадбир анъанавий тарзда Swift Student Challenge мусобақасига мезбонлик қилади, унда ёш дастурчилар Swift дастурлаш тилини ўрганиш учун Swift Playground'да ўз маҳоратларини намойиш этишлари мумкин бўлади. Бу танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш бугундан бошланган ва 25 апрелга қадар давом этади. Бу ҳақида батафсил Swift Student Challenge сайтидан маълумот олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Битта "тишланган олма" ойига эллик доллардан

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!