Apple расмий сайтида 1563 долларлик буюртма қилган қизга iPhone 12 Pro Max ўрнига олмали йогурт келди!

  •   DiMaX
  •  1446
  •  01.03.2021 11:01

Apple расмий сайтида 1563 долларлик буюртма қилган қизга iPhone 12 Pro Max ўрнига олмали йогурт келди!

Онлайн дўконлардан смартфон ёки бошқа бирор гаджет буюртма қилиб чув тушганлар – буюртмаси ўрнига шу девайс ҳажмича ва вазнича келадиган бошқа нарсалар олганлар учраб туради. Лекин яқинда Хитойда бўлиб ўтган воқеа ҳаммасидан олиб тушди.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Юқоридаги сингари ҳолатлар кўпинча воситачилар ёки ишончсиз дўконлар орқали қилинган харидларда учрайди. Бироқ хитойлик Лю исмли қиз унча-мунча жойдан эмас, нақ Apple расмий онлайн дўконидан харид қилган эди-да! Буюртма ҳам чакки эмас – 1563 доллар эвазига ички хотираси 256 гигабайтлик iPhone 12 Pro Max смартфони...

Аммо буюртмаси етиб келгач, унинг сал ғалатироқ эканлигини пайқаганми, ёки кўнгли сезганми – хуллас, Лю ҳар эҳтимолга қарши ушбу харидининг қадоғини очиш жараёнини видеога олиб, Weibo тармоғига жойлаган. Жўнатма қутисидан эса... олма таъмли йогурт чиққан! Ҳарна-да, Apple ҳам аслида «Олма» дегани-ку!

Лю тезда полицияга мурожаат этган ва суриштирувлар бошланган. Маълум бўлишича, харидор жўнатмани бевосита курьернинг қўлидан олмаган – Express Mail Service (EMS) хизмати ходими уни қизнинг уйи олдидаги, посилкаларга мўлжалланган махсус қутида қолдирган экан. Полиция буни ўғирлик деб баҳоламоқда, лекин унинг қайси босқичда амалга оширилгани, яъни, смартфонни айнан қаерда ва ким йогуртга алиштириб қўйганини ҳозирча аниқлай олишмаган.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!