Apple расмий сайтида ҳали тақдим этилмаган, кемтиксиз iPhone «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  2105
  •  13.02.2020 12:22

Apple расмий сайтида ҳали тақдим этилмаган, кемтиксиз iPhone «қўлга тушди»!

Купертинолик корпорация iPhone X моделида олд камера ва бошқа тегишли датчиклар учун илк бора смартфон экранида кемтик қўллаган эди. Шундан буён Apple учун бу ҳолат анъанага айланди ва бошқа смартфонсозлар ҳам шу трендга қўшилди.

ЎҚИНГ: Жиноят ва жазо: Apple 27 миллион доллар жарима тўлайди

Бошқа компаниялар аллақачон кемтикни минимал даражада қисқартиришга, яна олд камера учун дисплейда тирқиш очишга, ҳатто бу сенсорни экран ортига яширишга ҳам муваффақ бўлишган. Apple эса смартфонларини ҳамон кемтикли қилиб чиқариб келаётир; унинг кўплаб фанатлари бўлса кемтиксиз айфон орзу қилишади.

Афтидан, купертинолик корпорация уларнинг орзусини амалга ошириб, тўлиқ экранли смартфон чиқармоқчи. Унинг расмий сайти аксессуарлар бўлимида ҳали тақдим этилмаган iPhone сурати учраб қолди – унинг дисплейи кемтикдан холи!

Айтиш керакки, март ойида компания iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Эҳтимол, унинг дизайни шу юқоридаги суратда акс этганидек бўлиб чиқар.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) ташқи кўринишини ғилофсоз компания «сотиб» қўйди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.