Apple ривожланишнинг янги йўналишини танлади

Apple ривожланишнинг янги йўналишини танлади

Қўшимча хизматлар 2017 йилнинг 2-чорагида Apple Inc. корпорацияси даромадининг салмоқли қисмига ҳисса қўшди. Бу тўғрида Тим Кук тугаётган ҳафтада ўтган ҳисобот анжуманида сармоядорларга маълум қилган. Хусусан, App Store, Apple Pay, iCloud ва Apple Music каби хизматларнинг даромади 22% га ошиб, 7,27 миллиард  долларни ташкил қилган. Apple TV, Apple Watch, Beats, iPod ва аксессуарларни сотишдан келиб тушган даромад 23% га кўтарилиб, 2,74 миллиард долларга етган.

Шу муносабат билан, Apple бош директори таклифи билан купертинолик IT-ишлаб чиқарувчи ўзининг расмий бизнес-стратегиясига хизматларни ривожлантиришни қўшишни таклиф қилди ва бу таклиф бир овоздан маъқулланди.

Қўшимча хизматлардан келиб тушаётган даромаднинг бош омили iPhone савдоси бўлиб, смартфонга эҳтиёж ошиб бораётгани ҳисобга олинса, хизматлардан фойда олиш эҳтимоли ҳам ошади.

Иқтисодчи экспертларнинг фикрича, Apple томонидан қўшимча хизматларнинг ривожланиши тараққиётнинг янги моделини бошлаб беради. Бу бевосита компания истиқболига дахлдор масала.

Мисол учун, 1990-йилларда, компанияни Стив Жобс бошқараётган даврда ҳам, Apple диққатини компютер ишлаб чиқаришдан мобил гаджетлар яратишга қаратган эди. Натижада, бу соҳа унинг бош даромад манбаи бўлди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!