Apple сабабли OnePlus 6T режалаштирилганидан олдинроқ тақдим этилади

  •   DiMaX
  •  367
  •  20.10.2018 10:16

Apple сабабли OnePlus 6T режалаштирилганидан олдинроқ тақдим этилади

OnePlus компанияси ўзининг энг қиммат флагманини тайёрлаганидан ва унинг расмий намойиши 30 октябрга белгиланганидан хабарингиз бор. То расмий маълумот чиққунига қадар эса унинг 17 октябрда кўрсатилиши кутилаётган эди.

ЎҚИНГ: 17 октябрда намойиш этиладиган OnePlus 6T флагманини МУТЛАҚО БЕПУЛ оласизми?

Хитойлик компания OnePlus 6T моделининг тақдимот маросимни Нью-Йорк шаҳрида ўтказиши ҳақида ёзганмиз. Лекин бу тадбирни режалаштирилганидан бир кун аввал – 29 октябрь санасига кўчиришга тўғри келди. Бунинг сабабчиси эса купертинолик техногигант бўлиб чиқаётир.

Куни кеча маълум бўлишича, айнан 30 октябрь кунига Apple ҳам кўргазма белгилаган – у ҳам ўзининг янги маҳсулотларини намойиш этмоқчи. Шу сабабли OnePlus 6T тақдимоти бир кун олдинга сурилди.

OnePlus 6T савдоси эса 5 ноябрда бошланиши режалаштирилган. Сотувларнинг бошланиш санаси ҳам илгарироққа суриладими ё йўқми – буниси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Android 9 Pie тизимли «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда имтиҳон топширди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!