Apple Samsung Display`га 100 млн дона AMOLED-дисплейга буюртма берди

Apple Samsung Display`га 100 млн дона AMOLED-дисплейга буюртма берди

Интернетда Apple компанияси бўлғуси iPhone смартфонларида асосий етказиб берувчиси Samsung Display бўлган AMOLED-панелларидан фойдаланиши ҳақидаги гап-сўзлар бир неча маротаба эълон қилинган эди. Wall Street Journal Хитой нашрининг Жанубий Кореядаги ахборот манбасига таяниб хабар беришича, мазкур гап-сўзлар ўз тасдиғини топган. Ахборот манбаси бу бўйича айрим маълумотларни ошкор қилган.

Маълумотларга кўра, Apple компанияси Samsung Display билан уч йиллик шартнома тузган. Мазкур муддат келгусида узайтирилиши ҳам мумкин. Шартнома шартларига биноан, Samsung Display келгуси йилдан бошлаб Apple`га 100 миллион дона 5,5 дюйм ҳажмли AMOLED панелларини етказиб бериши керак. AMOLED дисплейларининг iPhone 7S сафидаги смартфонларга ўрнатилиши айтилмоқда. Ёки, энг камида iPhone 7S Plus смартфонида қўлланилади. Кичик диагоналли экранга эга моделларда ҳам Samsung дисплейлари ишлатилиши эҳтимолдан холи эмас. Экранлардаги пикселлар сиғими ҳақида маълумотлар берилмади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!