Apple сайти тасдиқлади: iPhone SE ҳам, iPhone 9 ҳам эмас, балки...
Купертинолик корпорация iPhone SE ҳамёнбоп смартфонининг давомчисини шу кунларда тақдим этиши кутилмоқда. Бир неча йиллардан бери унинг iPhone SE 2 номи остида чиқиши кутилаётганди, нисбатан яқинда эса iPhone 9 эканлиги маълум бўлганди.
ЎҚИНГ: iPhone 9 бугуноқ чиқади – унинг ғилофи аллақачон дўконларга келди! (+«жонли» расм)
Қизиғи шундаки, куни кеча Apple корпорациясининг Хитойдаги расмий сайтида унинг суратлари ва ҳатто нархи ҳам пайдо бўлган, ўшанда номи iPhone 9 эканлиги кўрсатилган эди. Лекин компаниянинг АҚШдаги расмий сайти энди бошқа бир саҳифада унинг номини бошқача – iPhone SE деб кўрсатяпти!
Гап шундаки, iPhone SE модели сайтнинг бошқа иккита бўлимида тилга олинган: айфонлар экранлари учун Belkin ҳимоя шишалари сотиладиган саҳифада, ҳамда AppleCare+ кенгайтирилган кафолат бўлимида.
Шунга қараганда, Apple бу йилги ихчам смартфонини эски номи билан, фақат йили ҳам кўрсатилган тарзда – iPhone SE 2020 деб атаяпти. Инсайдерларга кўра, уни 15 апрелда тақдим қилишади.
ЎҚИНГ: Apple кутилмаганда iPhone’лар эгаларини муҳим бир имкониятдан маҳрум этди