Apple сенсорли MacBook устида ишламоқда

Apple сенсорли MacBook устида ишламоқда

HP, Dell ва бошқа кўплаб компаниялар аллақачон ўзларининг турли хил сенсорли ноутбукларига эга. Ҳатто, ноутбук ишлаб чиқариш асосий бизнеси бўлмаган Samsung'нинг ҳам Galaxy Book ноутбукларининг Pro моделлари сенсорли экранга эга. Бироқ, ноутбуклар бозоридаги катта ўйинчиларнинг бири ҳали ҳам бундай қобилиятга эга маҳсулот чиқармаган. Ҳа, бу инновациялардан ҳар доим ортда қолиб юрадиган Apple'дир.

Купертинолик компания ҳар доимгидек "базм"га кечикиб келмоқда. Bloomberg нашри ўзининг Apple'га яқин манбаларига асосланиб хабар беришича, компания ҳозирда сенсорли экранга эга MacBook'ларни синовдан ўтказмоқда. Берилган маълумотларга кўра, улар ҳозирда ишлаб чиқаришнинг энг дастлабки босқичида бўлиб, уларни чиқариш 2025 йилга режалаштирилган.

Айтиш керакки, бўлажак Apple ноутбуки ҳозирги MacBook'ларнинг шунчаки сенсорли экранга эга варианти бўлади холос, яъни у катта дизайн ўзгаришларига учрамайди.

ЎҚИНГ: iPhone 15 Pro моделларида жисмоний тугмалар бўлмаслиги айтилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.