Apple шу ойдаёқ янги гаджетини тақдим этади – бунинг расмий исботи чиқди

  •   DiMaX
  •  1008
  •  06.11.2018 13:32

Apple шу ойдаёқ янги гаджетини тақдим этади – бунинг расмий исботи чиқди

Купертинолик гигант жорий йилнинг кузида иккита тақдимот маросими ўтказди. Гарчи уларда турли планшет, ноутбук, компьютер ва смартфонлар намойиш этилган бўлса-да, кўпчилик ихлосмандлар кутаётган яна бир девайс кўрсатилмади.

ЎҚИНГ: Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

Яъни, бу ерда гап иккинчи авлод AirPods қулоқчини ҳақида кетаётир. Лекин мазкур девайс шу йилнинг ўзида, катта эҳтимол билан – ноябрдаёқ намойиш этиши мумкин.

Гап шундаки, ноябрнинг дастлабки кунларида савдо белгилари ҳақидаги маълумотлар базаларида ҳамда сертификация ҳужжатларида AirPods’нинг янги версияси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу аксессуарнинг оригинали REV1.0 кодли рақамига эга бўлса, янгиси REV1.1 рақамига эга. Шунингдек, мазкур гаджет Bluetooth 5.0 технологиясига эга эканлиги ҳам қайд этилган.

Янги авлод AirPods қулоқчини яхшиланган овоз узатиш тизимига ва Apple W3 чипига эга. Унда овозли ёрдамчини чақириш учун тугмачани босиш шартмас, «Эй, Сири» дея чақириш кифоя бўлади. Шунингдек, янгиланган AirPods қутичаси симсиз қувватлаш технологиясига ҳам эга. Қулоқчиннинг шакли ва ўлчамлари аввалгидек қолади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна бир Apple гаджетининг «кушандаси»ни тайёрлаяпти