Apple сир тутаётган инновацион гаджетни «жонли» видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1285
  •  19.09.2020 15:49

Apple сир тутаётган инновацион гаджетни «жонли» видеода кўрамиз!

Купертинолик техногигант 15 сентябрдаги тадбирида Apple Watch Series 6 смарт-соатини намойиш қилгани, шунингдек, ёшларбоп ва арзон Apple Watch SE моделини ҳам кенг жамоатчиликка кўрсатгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, мазкуртадбирда iPad 8 планшети ҳам тақдим этилди, лекин фанатлар кутаётган iPhone 12 туркумидаги смартфонлар кейинга қолдирилди.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал «хитойча iPhone 12 Pro»ни тақдим этишяпти!

Apple компанияси аллақачон тайёрлаган, лекин ҳануз намойиш этишга шошилмаётган яна бир маҳсулот AirPower симсиз қувватлаш ускунаси бўлади. 9to5mac нашри журналисти Жордан Кан унинг «жонли» видеосини Twitter’да эълон қилди:

Журналистнинг таъкидлашича, бу – AirPower’нинг сотувга чиқаришга тайёр намунаси эмас, балки прототипидир. Доирасимон шаклдаги симсиз қувватлагич тахминан смартфон қалинлигида бўлиб, унга кабелга магнит ёрдамида уланувчи контактлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, корпорация AirPower симсиз зарядлаш станциясини илк бор 2017 йили эълон қилган, кейинроқ австралияликлар уни «сотиб қўйишган» эди. Аммо охир-оқибатда корпорация мазкур маҳсулотини чиқармаслигини расман маълум қилганди. Шундай бўлса-да, баҳорда Apple уни девайсини «қабрдан қайтараётгани» маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!