Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1263
  •  19.11.2018 12:25

Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

Купертинолик корпорация бу йил сентябрдаги тақдимотида ўзининг янги авлод смартфонларини намойиш этган бўлса, октябрдаги тадбирида бошқа девайсларини ҳам кўрсатди. Лекин кўпчилик кутаётган яна битта девайс борки, Apple у ҳақда ҳозирча бир оғиз ҳам маълумот бермаяпти.

ЎҚИНГ: Apple янгиланган MacBook Air, Mac mini, iPad Pro ва iOS 12.1’ни тақдим этди (+видеолар)

Хулласи калом, Apple сир тутаётган янги девайс AirPods 2 русумли симсиз қулоқчиндир. Хитойлик инсайдерлар бу қурилманинг илк «жонли» суратларини эълон қилишди. Аввало, Apple AirPods 2 ғилофларининг расмларига эътибор қаратамиз:

Гарчи компания ўзининг янги iPad’ида аллақачон USB-C портига ўтган бўлса-да, қулоқчин қутичаси негадир Lightning порти билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

Иккинчи фотосуратда эса бевосита Apple AirPods 2 қулоқчинининг ўзини ҳам кўришингиз мумкин:

Кўриб турганингиздек, мазкур гаджет ғайриоддий – оқ-мовий тусли корпусга эга. Эҳтимол, бу ҳали AirPods 2’нинг якуний версияси бўлмаслиги ҳам мумкин, аммо яқин орада барчасига аниқлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи авлод Apple AirPods симсиз қулоқчинини Terashop.uz интернет-дўконимизда 1 279 000 сўм эвазига харид қилиш имкони бор. Шунингдек, бу ерда сиз бошқа компанияларнинг 132 000 сўмдан бошланувчи турли қулоқчинларини сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон ноутбуки ва Apple AirPods «кушанда»сини тақдим этди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!