Apple сизни ҳам «слоуфи» қилишга чорлаяпти (+4 та видео)

  •   DiMaX
  •  1268
  •  30.12.2019 13:53

Apple сизни ҳам «слоуфи» қилишга чорлаяпти (+4 та видео)

iPhone 11 туркумидаги смартфонларнинг ўзига хос жиҳатларидан бирини Apple тақдимотда алоҳида таъкидлаб ўтганди. Бу – олд камерадаги «слоуфи» режими бўлиб, унинг ёрдамида селфи-камера орқали секинлаштирилган видео олинади.

ЎҚИНГ: iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

Apple ушбу функцияни эслатиш ва айфон эгаларига ундан фойдаланишни ўргатиш мақсадида YouTube’да бир нечта видеоролик эълон қилди.

Биринчи видеода ёрқин фонни қўллаган ҳолда ҳашаматли «слоуфи» олишга тайёрланаётган қиз кўрсатилади. Унинг видеога олиш жараёнини кутилмаганда укаси бузиб қўяди:

Иккинчи ролик эса «слоуфи» қилишдан ҳузурланувчи эркак кишини акс эттиради ва у жуда ғалати чиққан:

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Учинчи лавҳада кўрсатилган уч нафар дугона эса, бир қарашда гўё клубдаги қизғин оқшомда «слоуфи» қилаётгандек кўринади. Аслида эса улар шунчаки бир супермаркетнинг музлатиш камераси олдида шўхлик қилишаётган бўлиб чиқади:

Сўнгги видеолавҳа бирйўла iPhone 11’ларнинг сувдан ҳимояланганлигини ҳам акс эттиради. Ундаги эркак гўёки ёмғир остида «слоуфи» қилаётган бўлса-да, аслида бу ёмғир эмас, балки майсаларни суғориш тизимидан сачраётган сув эканини кўрамиз:

Ушбу қисқа лавҳалар қизиқарли ва қувноқ чиққан; Apple бу билан iPhone 11 эгаларини «слоуфи»нинг шу каби имкониятларидан фойдаланишга чорлаяпти.

ЎҚИНГ: Apple кейинги йил бунчалик кўп моделларда янги iPhone’лар чиқаришини ҳеч ким кутмаганди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.