Apple смартфонлар бозорида рекорд даражада даромад кўрди

Apple смартфонлар бозорида рекорд даражада даромад кўрди

Apple компанияси 2015 йилда смартфонлар савдосида рекорд даражада даромад кўрди, дея хабар бермоқда Fortune нашри Canaccord Genuity тадқиқот агентлиги маълумотларига таянган ҳолда. Таҳлилчиларнинг тасдиқлашларича, iPhone`лар ишлаб чиқарувчиси маблағ жиҳатдан жаҳоннинг барча компанияларини ортда қолдирган.

Айни пайтда Apple бозордаги улушига кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди: 17,2 фоиз (Samsung 23,9 фоиз). Бироқ смартфонлар бозори ишлаб бераётган даромаднинг қарийб барчаси Купертинога қараб оқмоқда.

Аpple 2015 йилда бозорнинг мазкур қисмида топилган даромаднинг ҳар бир долларидан 91 центга эга чиққан. Samsung эса, ҳисоботга кўра, ҳар бир доллардан 14 центинигина ўзиники килган.

Экспертларнинг тасдиқлашларича, 2016 йил сўнгига бориб Apple`нинг смартфонлар бозоридан олаётган даромади янада ортиши мумкин. Жумладан, бунга 15 мартда намойиш этилиб, 18 мартдан савдога чиқариладиган iPhone 5se смартфони катта туртки бериши кутилмоқда. Шунингдек, сентябрь ойида тақдим этиладиган iPhone 7 ҳам даромад миқдорининг ортишига хизмат қилади.