Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

  •   DiMaX
  •  1418
  •  23.08.2018 08:06

Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

Почта ва карго хизматлари манзилни адаштириб, жўнатмаларни бошқа жойга элтиб беришлари – учраб турадиган ҳолат. Лекин куни кеча янглиш ҳолда АҚШдаги Apple дўконларидан бирига олиб келинган жўнатма жуда антиқа чиқди...

ЎҚИНГ: Наркотик сотувчиси WhatsApp орқали антиқа тарзда қўлга тушди

Нью-Йорк шаҳридаги энг йирик Apple Store дўконларидан FedEx хизмати орқали ғайриоддий жўнатма келтириб беришди. Уни очиб кўрган ходим салкам бир килограмм келадиган номаълум модда борлигини кўрди. Бу қутидаги кристаллсимон нарсанинг метамфетамин деган наркотик модда эканлиги аниқлангач, полиция келган ва дўконни ёпган. Масалага ойдинлик киритилганидан, яъни бу жўнатма бошқа манзилга йўлланган бўлиб, FedEx ходими бу ерга адашиб олиб келганлиги аниқланганидан кейин полиция уни ашёвий далил сифатида олган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари жўнатма юборган шахснинг номини ошкор этишмади, аммо уни аллақачон қўлга олишганини айтишди. FedEx хизматидаги маълумотлар орқали уни топиш қийин бўлмаган.

Apple одатда бу каби ҳолатлар юзасидан бирор тушунтириш бермайди.

ЎҚИНГ: Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!