Apple сув устидаги илк дўконини очмоқда (+видео)

  •   DiMaX
  •  292
  •  26.08.2020 17:37

Apple сув устидаги илк дўконини очмоқда (+видео)

Купертинолик корпорация ўзининг 512-рақамли Apple Store савдо нуқтасини очишга ҳозирлик кўрмоқда. Сингапурда ташкил этилаётган мазкур дўконнинг бошқаларидан фарқи – у сув устида жойлашади.

ЎҚИНГ: Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

Ушбу савдо нуқтаси Apple’s Marina Bay Sands Retail Store деб аталиб, футуристик дизайнга эга бўлади. Унинг фасади неонли ёруғлик линиялари қўлланган шиша панеллар билан қопланади. Дўкон биносининг ўртасида қизил рангли Apple логотипи ўрнатилади.

«Apple Marina Bay Sands ижод қалби бўлади, ўз ғояларингиз ва қизиқишларингизни ифодалашингиз учун биз яратган жой бўлади. Бу – сиз тадқиқ этишингиз, мулоқот қилишингиз ва янги бирор нима яратишингиз мумкин бўлган жой бўлади. Тасввурларингиз сизни қаёқларга элтишини кўришга сабримиз етмаяпти», – дейишади Apple вакиллари.

ЎҚИНГ: Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!