Apple тақдим этиб улгурмаган iPhone 12’ларни аллақачон Caviar сотяпти – биттаси $24 540 гача нархда!

  •   DiMaX
  •  1200
  •  03.08.2020 11:09

Apple тақдим этиб улгурмаган iPhone 12’ларни аллақачон Caviar сотяпти – биттаси $24 540 гача нархда!

iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг бу йил кечроқ чиқишини Apple расман тан олган. Биз янги туркумдаги ҳар бир моделнинг турли хотирали вариантлари нархларини ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Инсайдер қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатди

Илғор технологик маҳсулотларнинг люкс-версияларини ишлаб чиқувчи Caviar бренди эса аллақачон ўн иккинчи авлод айфонларнинг эксклюзив версияларини таклиф этмоқда!

Caviar ҳали расман намойиш қилинмаган iPhone 12 смартфонларининг нақ 12 хил бетакрор версиясини тайёрлаган. Одатдагидек, уларнинг корпуси қимматбаҳо материаллардан ишланган. Жумладан – олтин, кумуш ва титан корпусли, аллигатор ва питон териси қопланган, бриллиантлар билан безатилган айфонлар бор.

Бойларга мўлжалланган люкс iPhone 12’ларнинг нархлари 4880 доллардан бошланади. Энг қиммати эса ички хотираси 512 гигабайтлик iPhone 12 Pro Max бўлиб, унинг соф тилладан ишланган корпусига саккизта бриллиант ҳам қадалган. Нархиям шунга яраша – 24 540 АҚШ долларига тенг!

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)