Apple тарихидаги энг арзон iPad нега "идеал" планшет?

Apple тарихидаги энг арзон iPad нега

27 март куни Apple компанияси ўзининг янгиланган iPad планшетини жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди. Тақдимотда маълум қилинишича, 9,7 дюймли экранга эга бўлган iPad — жаҳоннинг энг оммалашган планшети экан. Шубҳа йўқ, янги гаджет ҳам бу номни янада мустаҳкамлайди.

Айпед корпуси аввалгиларидек – металлдан ишланган бўлиб, тилларанг ва кул ранг тусларда тақдим этилган. Қурилма биринчи авлод Touch ID бармоқ изи сканерига эга.

2018 йилнинг мазкур янги iPad қурилмаси Apple A10 Fusion процессорига эга бўлган ҳамда бу девайс Apple Pencil қаламчасини қўллаб-қувватлайди. Бу стилус шу вақтгача iPad Pro туркумидаги планшетлар учун ишлаб чиқарилар эди. Айнан мана шу электрон перо ва процессор гаджетдаги диққатга сазовор ўзгаришлар ҳисобланади.

Девайснинг Wi-Fi талқинининг нархи 329 АҚШ долларидан бошланади. АҚШ мактаб ва университетлари уни чегирма билан – 299 долларга ҳам олиш имкониятига эгалар. Бироқ, планшет учун зарур Apple Pencil қаламчасини алоҳида 99 доллардан харид қилиш керак бўлади. Мактаблар учун эса бу стилус 89 долларга тушади.

299 доллар -- бу компания тарихидаги энг арзон планшет! 

Компания ёзда Schoolwork номли дастурлар тизимини ишга туширишни режа қилган. Унинг ёрдамида ўқитувчилар ўқувчилари билан алоқа қиладилар, хусусан вазифаларни йўллаб, уларни текширишлари, ўқувчининг ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишлари мумкин бўлади.

Бошқа iPad қурилмаларини ҳисобга олмаганда, бу нарх эвазига унинг бирор бир муносиб рақибини харид қилиш имконсиз.

Сўнгги йилларда планшет бозоридаги савдонинг ўсиши у қадар юқори эмас. Кўпчилик учун смартфонлар кифоя қилмоқда. iPad девайсидан ташқари, бозорда Samsung ишлаб чиқараётган бир нечта планшетлар ҳамда хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамёнбоп электрон қурилмалари мавжуд.

Шу билан бирга, iPad қурилмасида планшетлар учун махсус ишлаб иқарилган операцион тизимдан фойдаланилади. Қолган планшетларга эса смартфонларга мўлжалланган Android операцион тизими ўрнатилади. Бахтга қарши, сўнгги йилларда Android тизими планшетлар учун мослаштирилмаган.

Энг арзон iPad планшетида 9,7 дюймли, 1536х2048 пиксел сиғимли дисплей ўрнатилган. Бу дисплей сифатига кўра вақт синовидан ўтган ва кўпчиликка маъқул бўлган. Ёрқин ва етарли контраст ҳамда рангга тўйинган экран фойдаланувчини хурсанд қилади. Харидор пулига ўзи хоҳлаганидек сифатли гаджет сотиб олади.

8 мегапикселли орқа камеранинг сифатига чидаса бўлади, бироқ 1,2 мегапиксел аниқлигида сурат олувчи олд камера Apple учун уят. HD-видео ёзиб олишни қўллаб-қувватлайдиган бу FaceTime камераси видео қўнғироқ учун маъқул келса ҳам, селфи суратлар олганда бир оз дилни хира қилиши мумкин. Тўғри, планшетда селфи олишнинг ўзи бир оз ғалати.

Бош камера олган суратлар:

iOS 11 тизими бошқарувида ишлайдиган планшет Apple мухлисларига кўнгилочар дастурлар қаторида, бир қатор мураккаб ва фойдали функцияларни ҳам таклиф қилади. Мобил тизимнинг ўн биринчи авлоди кўп ойнали интерфейс, Drag&Drop ҳамда macOS каби иловалар доскасини тақдим қилади.

Apple ҳар бир янги тақдимотида iPad қурилмасига бирор янги функция қўшади. Бу функциялар ёрдамида планшет аста-секин компьютернинг ўрнини босадиган бўлиб боради. Янги айпеддаги бу жиҳат ҳозирча Apple томонидан маълум қилинмаган.

430 АҚШ долларига планшетнинг 32 гигабайтли доимий хотирага эга талқинини харид қилиш мумкин. Бу хотиранинг бир қисмини iOS тизими эгаллаб олишини ҳисобга олсак,фойдаланувчига 25 ГБ ҳажмидаги хотира майдони тақдим қилинади. Агар сиз барча маълумотларингизни "булутли хизмат" (iCloud) да сақлашга одатланган бўлсангиз, планшетда унинг зарур барча дастурлар мавжудлиги ҳисобига, бу хотира сиз учун етарли бўлади. Бўлмаса, 550 АҚШ долларига 128 гигабайтли талқинни харид қилиш керак бўлади.

2018 йилнинг янги iPad қурилмасига оид энг муҳим янгилик — LTE модулига эга моделнинг нархидир. Агар сизга мобил оператор сим-картасида ҳам ишлайдиган ушбу талқин зарар бўлса, яна 170 АҚШ доллари сарф қилишингиз керак бўлади. Бу энг арзон моделнинг ярим баҳоси дегани ва ишлаб чиқарувчининг хатоси бўлиши мумкин.

LTE-модем 300 Мбит/сониягача тезликда маълумот алмашиш имкониятига эга бўлган. Унинг тезкор хотира ҳажми эса 2 гигабайтни ташкил этади.

Планшет тўлиқ қувват билан 10 соат мобайнида фойдаланувчига беминнат хизмат қилади.

LTE-версияга қўйилган нархни ҳисобга олмаганда, iPad тақдимоти яхши ўтди. Pro талқиндаги планшетлар каби, янги девайс ҳам кўринишидан сифатли ва ҳашамдор. Шу боис, iPad 2018 сотиб олиш — йилнинг энг муносиб хариди бўлади.

Янги iPad 2018 йилнинг майидан бошлаб халқаро бозорда ҳам сотилади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.