Apple тасодифан ўз расмий каналида iPhone 12 тақдимот санасини сотиб қўйди

  •   DiMaX
  •  970
  •  21.08.2020 09:47

Apple тасодифан ўз расмий каналида iPhone 12 тақдимот санасини сотиб қўйди

Жон Проссер (Jon Prosser) янги айфонларнинг сентябрда эмас, балки октябрда намойиш қилинишини айтган ва буни Apple ҳам расман тасдиқлаган эди. Кейинроқ эса айни шу инсайдернинг ўзи iPhone 12 туркуми ҳамда янги Apple Watch ҳамда iPad’ларнинг аниқ намойиш саналарини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: iPhone 12: «жонли» суратлар Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилди!

Apple компанияси энди билмасдан янги тақдимот кунини ўзининг расмий YouTube-каналида айтиб қўйди. У ерда мазкур тадбир трансляциясининг «синов» видеоси чиққан, кейин корпорация вакиллари уни дарров олиб ташлашган. Лекин шунгача бу маълумот интернетга тарқалиб улгурган.

Скриншотдан англашилиб турганидек, тақдимот маросимининг трансляцияси шу йилнинг 10 сентябрида, Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади:

Айтиш керакки, тадбирнинг санаси ҳам, у белгиланган ҳафта куни ҳам Apple анъаналарига тўла мос келади. Купертинолик корпорация одатда тақдимотларни ҳафтанинг бошида ўтказади ва ўша ҳафтанинг жума куни олдиндан буюртмалар ола бошлайди.

Лекин шуниси ҳам борки, трансляция одатда тақдимот маросимининг ўзи бошланишидан бир соат аввал бошланар эди. Шу боисдан мазкур скриншотга бироз шубҳа билан қараш ўринли.

ЎҚИНГ: Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!