Apple bug-қидирувчиларга махсус iPhone тақдим қилиши мумкин

Apple bug-қидирувчиларга махсус iPhone тақдим қилиши мумкин

Apple яқин фурсатлар ичида тизим камчиликларини аниқловчи мутахассисларга bug (хато) ларни аниқлаш учун махсус iPhone'лар тақдим қилишни бошлайди.

Шунингдек, компания ва ниҳоят Маc компьютерлари учун "bug bounty" (хатоларни қидириб топиш) дастурини ҳам ишга туширади. Бу ҳақда Forbes нашрига таяниб Engadget сайти хабар бермоқда. Айтилишича, компания ушбу янгиликни ҳафта охирида Лас Вегасда бўлиб ўтадиган Black Hat ("Қора шляпа") номли хавфсизлик масаласидаги конференцияда маълум қилади. Бундан мақсад компаниянинг дефектив bug bounty дастурини кучайтиришдир. Техногигант махсус таклиф қилинган bug-қидирувчи (тизим камчиликларини аниқловчи)ларга дастур учун махсус ишлаб чиқарилган iPhone'лар тақдим қилишни режалаштирмоқда. Уларга бериладиган махсус смартфонлардаги операцион тизим кенг истеъмол учун чиқариладиган қурилмалардагидан кўра очиқроқ бўлади. Forbes'нинг ёзишича, бу iPhone'лар компания ишчиларига мўлжалланган қурилмалардек очиқ бўлмаса-да, bug-қидирувчиларга смартфонга оддий фойдаланувчидан кўра кўпроқ "кириб бориш" имконини беради. Масалан, улар операцион тизим ёки хотира каби жиҳатларни чуқурроқ ўрганиб чиқа олишади.
Бунга қўшимча, компания анча вақт кечиктириб келинган MacBook bug bounty дастурини ҳам бошламоқда.
Жорий йил бошида bug-қидирувчилардан бири администратор бўлмасдан туриб ҳам MacBook логин ва пароллар тизимидан паролларни кўришга имкон берувчи камчиликни аниқлаган эди. Ўшанда у bug bounty дастури фақатгина iOS учунлигини, macOS'даги камчиликларни аниқлагани учун компания унга ҳақ тўламаслигини таъкидлаб, bug тафсилотларини компанияга маълум қилишдан бош тортган.
Bug-қидирувчилардан яна бири, macOS'даги қатор камчиликларни аниқлаган Патрик Уордл Forbes'га берган интервьюсида Apple каби катта маблағга эга ва айниқса, хавфсизликни биринчи ўринга қўювчи гигант компания учун bug bounty дастурини амалга оширишнинг аҳамиятини оддий одам ҳам тушуниб етишини таъкидлади. Маълумот учун, жаноб Уордлнинг ўзи Jamf компаниясининг бош bug-қидирувчиси саналади.
Bug-қидирувчиларга дастурий ва аппарат таъминотдаги камчиликларни аниқлаганлиги учун мукофот ваъда қилиш, уларни бу bugлар ҳақида компанияга тўлиқ маълумот беришга ундайди. Бу билан компания маҳсулотлари янада хавфсиз ва ишончлига айланади.

ЎҚИНГ: Google’нинг сахийлиги тутди: Chrome хатосини топиб, 150 минг долларгача мукофот олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.