Apple тиббий ускуналардан узоқроқ тутиш шарт бўлган гаджетлари рўйхатини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  334
  •  28.06.2021 13:15

Apple тиббий ускуналардан узоқроқ тутиш шарт бўлган гаджетлари рўйхатини эълон қилди

Смартфон, планшет ва бошқа замонавий гаджетлардан электромагнит нурланиши чиқиб туришидан хабарингиз бор. Бу эса бошқа жиҳозларга, айниқса, тиббий ускуналарга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

ЎҚИНГ: Уйингизда ҳатто 5G база станциясидан ҳам кўпроқ нурланиш таратувчи жиҳозлар бор!

Apple янги ҳужжатида имплантация қилинган кардиостимуляторлар ва дефибриллятор каби тиббий приборлардан узоқроқ тутиш керак бўлган ўз маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди. Таъкидланишича, магнит майдони таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун уларни тиббиёт ускуналаридан камида 6, айримларини 12 дюйм (тегишлича тахминан 15,5 ва 31 сантиметр) масофада тутиш талаб этилади.

Мазкур рўйхатга қуйидаги девайслар кирган:

  • AirPods қулоқчини ва уни қувватлаш кейси ва симсиз қувватлаш кейси
  • AirPods Pro қулоқчини ва уни симсиз қувватлаш кейси
  • AirPods Max ҳамда Smart Case
  • Apple Watch соатлари ва уларнинг аксессуарлари
  • HomePod
  • iPad планшетлари
  • iPad mini планшетлари
  • iPad Air планшетлари
  • iPad Pro планшетлари
  • iPad Smart Cover ҳамда Smart Folio ғилофлари
  • iPad Smart Keyboard ҳамда Smart Keyboard Folio
  • iPad учун Magic Keyboard
  • iPhone 12 туркуми смартфонлари
  • MagSafe аксессуарлари
  • Mac компьютерлари ва уларнинг аксессуарлари
  • Mac mini
  • Mac Pro
  • MacBook Air
  • MacBook Pro
  • iMac
  • Apple Pro Display XDR
  • Beats
  • Beats Flex
  • Beats X
  • PowerBeats Pro
  • UrBeats3

Сўнгги авлод смартфонларининг электромагнит тўлқинлари билан тиббиёт ускуналарига халақит беришини Apple аввал-бошданоқ тан олган. Эътибор беринг: бу ерда ушбу сериядаги тўртта смартфон – стандарт iPhone 12, ундан илғорроқ iPhone 12 Pro, энг катта iPhone 12 Pro Max ҳамда энг ихчам iPhone 12 mini моделлари ҳақида гап кетяпти.

ЎҚИНГ: iPhone 13 туркумидаги барча смартфонларнинг хотира вариантлари ва нархлари билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!