Apple тўққизта янги iPhone ва битта iMac’ни рўйхатдан ўтказди

  •   DiMaX
  •  879
  •  12.06.2020 12:14

Apple тўққизта янги iPhone ва битта iMac’ни рўйхатдан ўтказди

Купертинолик корпорациянинг iPhone 12 туркумидаги смартфонлари кузда намойиш этилиши керак. Куни кеча у Евроосиё иқтисодий комиссиясида янги маҳсулотларини регистрация қилдирди.

ЎҚИНГ: Apple қанча чиранмасин, iPhone 12’лар тақдири барибир Samsung’га боғлиқ!

Булар – аввало, тўққизта смартфон бўлиб, A2176, A2172, A2341, A2342, A2399, A2403, A2407, A2408 ва A2411 модел рақамлари билан рўйхатдан ўтган. Уларнинг барчаси iOS 13 операцион тизимида ишлайди, лекин тақдимоти арафасида бу маълумотни янгилаб, гаджетлар iOS 14’ни қўллаб-қувватлашини қўшиб қўйишса керак.

Табиийки, булар – тўққизта турли русумлардаги iPhone’лар эмас, зеро, кузда «атиги» тўртта айфон чиқиши кутилмоқда. Уларнинг нархлариям айтилган: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон бўлади!

Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотлар базасида Apple’нинг янги компьютери – macOS 10.15 тизимли A2330 модели ҳам пайдо бўлган. Унинг жорий ой сўнгидаги WWDC 2020 тадбирида, янги авлод iMac сифатида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция iPhone’ларга тақдим этиляпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!