Apple уларнинг iPhone ишлатишини қатъиян тақиқлаган!

  •   DiMaX
  •  2506
  •  26.02.2020 17:02

Apple уларнинг iPhone ишлатишини қатъиян тақиқлаган!

Яқинда бўлиб ўтган «Оскар» тақдирлаш маросимида «Пичоқларни чиқаринг» («Достать ножи» – «Knives Out») фильми «Энг яхши оригинал сценарий» номинацияси бўйича ғолиб бўлганди. Унинг режиссёри Райан Жонсон эса ўз интервьюсида iPhone’лар ҳақида, аниқроғи – уларнинг кинода кўрсатилиши билан боғлиқ Apple сиёсати хусусида қизиқ маълумотни ошкор этган.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Режиссёрнинг айтишича, ўз смартфонларининг кинода қўлланишига рухсат беради, фақат салбий қаҳрамонлар учун эмас.

«Яна бир ғалати нарса, билмадим, бу ҳақда гапиришим тўғрими ёки йўқми… Эҳтимол, бу маълумотни айтганим менинг кейинги фильмлар устида ишлашимга зарар етказар. Шунга қарамасдан, мен барибир айтаман, чунки бу жуда қизиқарли. Apple фильмларда iPhone ишлатилишига розилик беради, аммо бунда салбий қаҳрамонлар кадрда айфон билан кўринмасликлари керак», – деган Жонсон.

Apple ўз қурилмалари иштирокидаги тасвирларнинг фойдаланиши бўйича қатъий қоидалари билан машҳур. Масалан, компанияга қарашли товар белгилари ва маҳсулотлар фақат «маҳсулотга ижобий таъсир этувчи энг яхши рангда, энг яхши усул ёки контекст билан» акс эттирилиши мумкин.

Райан Жонсон тақдим этган ушбу маълумотдан сўнг, фильмларда ёвуз ниятли кишиларни энди қўлидаги смартфони орқали ҳам озми-кўпми фарқлаш мумкин бўлади, нима дедингиз?

ЎҚИНГ: Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!