Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

  •   DiMaX
  •  814
  •  01.02.2021 13:46

Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Купертинолик корпорация 2021 йилда чиқариши кутилаётган смартфонлар орасида iPhone SE 3 ҳам бор ва уни энг идеал ҳамёнбоп айфон бўлади, дейишмоқда. Шу билан бирга, бултурги iPhone SE 2020 моделининг Plus-версияси ҳам чиқишини кўплаб инсайдерлар айтишган.

ЎҚИНГ: Бу йил чиқадиган iPhone SE Plus: дизайни, хусусиятлари ва нархи

Лекин айрим инсайдерлар мазкур корпорация бу йил iPhone 13 номли смартфон чиқармаслигини айтишмоқда. Бироқ бу – iPhone 12 туркумининг давомчиси умуман бўлмайди, дегани эмас. Apple уларни бошқачароқ – ном остида iPhone 12S туркуми сифатида тақдим этади.

Жумладан, таниқли тармоқ информатори Жон Проссер (Jon Prosser) улар ҳақида айрим қизиқ маълумотларни улашди. iPhone 12S моделида янгича – LTPO дисплей қўлланади ва унинг кадр янгиланиш частотаси 120 герцгача боради. Бу айфонда камера яхшиланади, яна олд камера тизими учун экранда ўйилган кемтик кичрайтирилади.

Инсайдернинг қўшимча қилишича, Apple компанияси ирим туфайли iPhone 13 номли смартфонни умуман чиқармаслиги мумкин. Яъни, бу йил iPhone 12S туркуми, кейинги йилда эса бирйўла iPhone 14 смартфонлари тақдим этилиши эҳтимоли мавжуд. Лекин бунга ишониш қийинроқ: мазкур компания фаолиятида иримчилик таъсири кузатилмайди – унинг маҳсулотлари орасида Apple A13 Bionic процессори ҳамда MacBook Pro 13 ноутбуки ҳам бор.

Лекин шуниси ҳам борки, Жон Проссер айни шу ноутбукнинг ҳамда iPhone SE 2020 смартфонининг намойиш кунларини олдиндан аниқ айтган. Яъни, бу инсайдер берган маълумотлар одатда тўғри бўлиб чиқяпти.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!