Apple “Unleashed“ тақдимоти: нималар тақдим этилади?

Apple “Unleashed“ тақдимоти: нималар тақдим этилади?

Apple душанба куни 2021 йилдаги иккинчи йирик тадбирини ўтказади. “Unleashed“ деб номланган виртуал тадбирда Apple махсус ARM га асосланган процессорлар билан жиҳозланган янги MacBook ноутбуклари тақдим этади. 

ЎҚИНГ: Янги MacBook Pro ҳақида илк маълумотлар маълум бўлди 

Тадбир Apple'нинг Калифорниядаги штаб-квартирасида соат 10:00 да бошланади ҳамда шу ернинг ўзидан эфирга узатилади. Тадбирда янги MacBook Pro ва Mac mini ноутбуклари ҳамда янги авлод AirPods қулоқчинлари тақдим этилади. 

Янги MacBook Pro'нинг 14 ҳамда 16 дюймли моделлари бўлади. Bloomberg берган маълумотларга кўра, ноутбуклар Apple M1X чипида ишлайди. Ушбу чип ўтган йилги M1 чипининг янгиланган версияси бўлади. 

Янги чип 10 та CPU ядро ҳамда 16 та ёки 32 та GPU ядроларига эга бўлиб, бу ноутбукларининг унумдорлигини анчага оширади. 

Янги чипдан ташқари, янгиланган MacBook Pro янги LED дисплейларига эга бўлади, улар стандарт LED панелларидан фарқли ўлароқ, юқори даражагадаги ранглар аниқлигини таклиф қилади.

Bloomberg маълумотларига кўра, янги ноутбукларга HDMI порти ва SD карта уяси қайтарилади. Apple ўтган йилги моделлардан ушбу портларни олиб ташлаган эди. Портларнинг қайтиши расм ва видео муҳаррирлар учун қувонарли ҳолат, чунки улар HDMI порти ҳамда SD карта уясидан кўп фойдаланишади. 

MacRumors маълумотларига кўра, янги MacBook Pro'лардан Touch Bar олиб ташланади. Унинг ўрнида фақатгина клавиатура бўлади холос. 

Шунингдек, MacBook Pro билан бирга, Mac mini ҳам M1X чипига эга бўлиши кутилмоқда. Бир йил олдин М1 чипида ишловчи MacBook'лар билан бир қаторда, Apple айни шу чип билан жиҳозланган Mac mini'ни ҳам тақдим этган эди. 

Ниҳоят, Apple учинчи авлод AirPods қулоқчинларини ушбу тадбирда тақдим этиши мумкин. Ушбу AirPods ҳақидаги миш-мишлар бир неча ой олдин тарқалишни бошлаган эди.

Дастлаб улар Apple компаниясининг сентябрь ойида ўтказган тадбирида эълон қилиниши кутилган эди, лекин қулоқчинлар бу тадбирда тақдим этилмади. 

Bloomberg хабарига кўра, янги AirPods қулоқчинларининг дизайни ҳамда қувватлаш қутиси AirPods Pro моделиникига ўшаш бўлади, 

Сентябрь ойида бўлиб ўтган iPhone 13 серияси ҳамда  Apple Watch 7 Series тақдимотидан сўнг, ушбу тадбир Apple'нинг 2021 йилдаги иккинчи катта тақдимот маросими бўлади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, iPhone 13 сериясидаги смартфонлар яхши сотилмоқда, Apple ҳам пандемия сабаб бўлган чиплар етишмаслигидан зарар кўрмоқда.

Бунинг натижасида компания iPhone 13 буюртмаларини 10 миллион донага қисқартиришга мажбур бўлди. Чиплар танқислиги MacBook сотувига таъсир қиладими ёки йўқми, бу ҳозирча аниқ эмас. 

Пандемия даврида Mac ноутбукларига бўлган талаб ошди. Сабаби масофадан туриб ишлаш учун кўплаб ноутбуклар сотиб олишга тўғри келди. Натижада Apple'нинг Mac ноутбукларидан оладиган фойдаси 2019 йилда 25.7 миллиард доллардан 28.6 миллиард долларга ошган эди. 

Сўнгги чоракда эса ушбу ноутбуклардан келадиган фойда 7 миллиард доллардан 8.2 долларга ошди. 

ЎҚИНГ: 14 йил ичида iPhone'лар қанчага қимматлашган? 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!