Apple устидан кулган Xiaomi’нинг ўзи ҳам Mi 11 қадоғидан зарядникни олиб ташлаяпти! («жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  1103
  •  26.12.2020 11:08

Apple устидан кулган Xiaomi’нинг ўзи ҳам Mi 11 қадоғидан зарядникни олиб ташлаяпти! («жонли» суратлар)

Ёдингизда бўлса керак, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган. Лекин кўп ўтмай...

ЎҚИНГ: Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Одатда Apple бирор янгиликни амалга оширганида, бошқа смартфонсозлар буни танқид қилишади, устидан кулишади, лекин кўп ўтмай ўзлари унга эргашишади. Мобил қурилманинг қутисидаги жамланмага қувватлаш ускунасини қўшмаслик борасида ҳам шундай бўляпти, шекилли.

Интернетда Xiaomi Mi 11 флагманининг қутиси айнан iPhone 12 қадоғи билан таққослаб кўрсатилган «жонли» сурат тарқалди. Уларнинг ҳар иккаласи деярли бир хил қалинликда эканлигидан келиб чиқадики, «Хитойча Apple» ҳам жамланма таркибини қисқартирган.

Одатда қадоқда ҳажм жиҳатидан энг катта бўлган аксессуар эса қувватлагичдир; кутилаётган смартфоннинг қутиси юпқалашганига қараб, айнан шу мослама унга қўшилмаганини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 сотувга чиқди: барча вариантларининг нархлари билан танишинг!

Шунингдек, Xiaomi Mi 11 моделининг экрани ёқиқ ҳолдаги янги «жонли» расмлари ҳам тарқалди. Унинг дисплейида телефоннинг муҳим хусусиятлари акс этган: 12 гигабайтлик тезкор хотира, MIUI 12.0.9 график қобиғи остидаги Android 11 операцион тизими ва Snapdragon 888 процессори.

Эсингизда бўлса, яқинда биз Xiaomi Mi 11 флагманининг ишлаётган ҳолида «жонли» суратини эълон қилган эдик. Сўнг эса ўша расм ҳам фейк эканлиги, яъни, бу смартфонда оддий олд камера ишлатилаётгани аниқланган. Лекин ўшанда кўрсатилган «яширин камера»ли қурилма стандарт флагман эмас, балки Xiaomi Mi 11 Pro талқини бўлиб чииши ҳам мумкин.

Бу иккала флагмандан ташқари...

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!