Apple утиллаштиришга берилган ўн минглаб гаджетлар ўғринча сотилган!

  •   DiMaX
  •  218
  •  06.10.2020 08:56

Apple утиллаштиришга берилган ўн минглаб гаджетлар ўғринча сотилган!

Купертинолик корпорация ўз гаджетларини утиллаштириш билан шуғулланган GEEP Canada компаниясини судга берди. Компания собиқ ҳамкорини утиллаштиришга берилган қурилмаларни сотганликда айбламоқда, деб ёзади Kun.uz.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Компаниянинг таъкидлашича, GEEP Canada утиллаштиришга берилган 100 мингдан кўпроқ iPhone, iPad ва Apple Watch’ни сотиб юборган.

Бу ҳолат Apple томонидан аудит ўтказилганда аниқланган. Баъзи гаджетлар кузатув камералари нигоҳига тушмайдиган жойларга кўчириб ўтказилиб, бошқа техникадан алоҳида сақланган. Қурилмалар серия рақамларининг таҳлили гаджетлар утиллаштиришга берилганига қарамай, 18 фоизи алоқа операторлари тармоқларида фаол бўлганини кўрсатган. Apple вакилларининг тахмин қилишича, сотиб юборилган қурилмалар кўпроқ бўлиши мумкин, чунки текширув вақтида фақат LTE’ли моделлар ҳисобга олинган.

ЎҚИНГ: ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Таъкидланишича, Apple ўз шикоят аризасида 2015 йилдан 2017 йилгача GEEP Canada’га 530 мингдан кўпроқ iPhone’ни, 25 мингта iPad’ни ва 19,2 мингта Apple Watch’ни утиллаштиришга берганини маълум қилган. Ўғирликлар 2017 ва 2018 йиллар орасида содир этилган. Ўшандан кейин компания GEEP Canada билан ҳамкорликни тўхтатган. Компания GEEP’дан 23 млн доллар ва қурилмаларни сотишдан олинган барча пулни талаб қилмоқда.

GEEP’да таъкидланишича, қурилмаларни сотиш билан уч нафар нопок ходим шуғулланган ва пуллар айнан улардан ундирилиши лозим. Бироқ Apple’да таъкидланишича, ўғирликларга алоқадор шахслар компанияда охирги  лавозимларни эгалламаган. «GEEP’нинг мансабдор шахслари ва директорлари бундай схема борлигини билишган ёки буни сезган бўлишлари мумкин», дейилган шикоят аризасида.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!