Apple ўзининг iMac моноблокларини расман янгилади

Apple ўзининг iMac моноблокларини расман янгилади

Apple компанияси iMac моноблоклари сериясини расман янгилади. 21,5-дюймли (1 дюйм – 2,54 см), одатдагидан 4,5 баробар кўпроқ пикселларга эга 4К (4096 × 2304) форматдаги  Retina IPS-дисплейи билан таъминланган модификация намойишнинг энг асосий янгилиги бўлди.

01

Apple iMac`нинг 27” экрани, шунингдек, кенгайтирилган ранглар қамровига эга бўлиб, унинг сиғими ўтган йилги 5K (5120 × 2880) билан солиштирганда, ўзгаришсиз қолди. Аммо шунинг ўзи ҳам 14 млндан зиёд пикселни ташкил этиб, стандарт HD экранига қараганда 7 баробар кўпроқ демакдир.

03

iMac 21,5”нинг ускунавий асосини Intel Iris Pro 6200 график процессори (видеокарта) билан интеграцияланган Intel Core`нинг бешинчи авлод (Broadwell) марказий процессор (CPU) оиласи ташкил этади. Янги Skylake чиплари “кичик” iMac`ка етарли бўлмади, бироқ iMac 27” моноблокига дунёдаги илк “ҳаммаси бирда” AMD Radeon R9 базасидаги видеокарталари жойлаштирилиб, унинг ёрдамида тасвирлар сифати реал ҳаётга янада яқинлаштирилади, шунингдек, 4K ҳажмли видеоўйинлар ўйнаш имкони ҳам тақдим этилади.

04

Ташқи кўринишидан қатъи назар, янгиланган барча iMac`лар маълумотларни 20 Гбит/с гача ўтказишни таъминлай оладиган иккита Thunderbolt 2 чиқиш портлари ва Wi-Fi 802.11ac модулига эга. Маълумотларни сақлаш учун эса қўшимча 128 Гбайт SSD (қаттиқ диск)га эга 2 ва 3 терабайтли гибрид Fusion Drive қаттиқ дискини ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, янада мақбулроқ муқобил сифатида 1 Тбай ҳажмли қаттиқ диск ва 24 Гбайт флеш хотирани танлаш мумкин.

05

Бир вақтнинг ўзида Apple моноблоклари билан улар учун мўлжалланган симсиз аксессуарлар — Magic Keyboard клавиатураси, Magic Mouse 2 сичқончаси ва Magic Trackpad 2 трекпадининг ҳам янгиланган серияси намойиш этилди. Трекпад қўл билан тегиб буйруқ бериш тезкорлиги оширилган Force Touch технологияси билан таъминланган бўлиб, улар айни пайтда MacBook ноутбукларининг сенсорли панели ва iWatch соатлари экранида қўлланилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!