Apple узоқ кутилган девайсини «қабрдан қайтаряпти»!

  •   DiMaX
  •  905
  •  23.03.2020 14:54

Apple узоқ кутилган девайсини «қабрдан қайтаряпти»!

Apple компанияси AirPower симсиз зарядлаш станциясини илк бор 2017 йили эълон қилган, кейинроқ австралияликлар уни «сотиб қўйишган» эди. Аммо охир-оқибатда корпорация мазкур маҳсулотини чиқармаслигини расман маълум қилганди.

ЎҚИНГ: 2019 йили «раҳматли» бўлган саккизта технология (+видео)

Шунга қарамасдан, машҳур таҳлилчи Мин-Чи Куо прогноз қилган, купертинолик корпорация бу йилнинг биринчи ярмидаёқ чиқарадиган гаджетлар рўйхатида симсиз қувватловчи гиламча ҳам мавжуд. Яна бир таҳлилчи Жон Проссер (Jon Prosser) эса, Apple ўша AirPower лойиҳасини қайта «тирилган»лигини эълон қилди. Унинг ўз манбаларига таяниб айтишича, компания аллақачон ушбу симсиз қувватлаш станциясининг прототипларини ишлаб чиқара бошлаган.

Янги хабарга кўра, Apple муҳандислари AirPower корпусидаги силикон материалини ҳам оқ чармга алмаштиришган. Бу эса қувватлаш жараёнида унда юзага келадиган иссиқликнинг тарқатиб юборилишига ҳисса қўшади.

Жон Проссер яна битта сирни очган – AirPower лойиҳасининг музлатилиш сабабини ҳам ошкор этган. Гап шундаки, дастлабки прототиплар Apple Watch смарт-соатларини тўғри қувватлай олмаган, шу боисдан Apple симсиз қувватлаш станцияси устидаги ишларни тўхтатиб қўйган экан.

ЎҚИНГ: Энди Apple маҳсулотлари билан муаммо бўлмайди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!