Apple ва Facebook ўзаро жанжаллашмоқда

Apple ва Facebook ўзаро жанжаллашмоқда

Apple инсон ҳуқуқлари назорати гуруҳларига хабар жўнатиб, янги iOS 14 тизимига бир қатор махфийлик чекловлари киритилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Компания ўз хабарида Facebook «фойдаланувчи махфийлигига эътибор бермаган  ҳолда фойдаланувчи маълумотларини тўпла»ётганини ҳам айтган.

Купертинонинг бу айбловига Менло Парк зудлик билан жавоб қайтариб, Apple'нинг ўзи муаммо яратиб, бошқалар эътиборини ундан чалғитаётганини айтди. Facebook'нинг таъкидлашича, Apple бозордаги доминант позициясидан фойдаланган ҳолда ўзининг маълумотлар йиғиш амалиётини ўзича яратмоқда, лекин айни маълумотларнинг рақобатчилар томонидан фойдаланилишини деярли имконсиз қилиб қўймоқда.

Дастурчи ва бизнес ташкилотлари тайёргарлик учун вақт берилмагани борасида шикоят қилганидан сўнг, Apple ўз платформасида махфийлик чекловлари жорий қилинишини 2021 йилгача кечиктирган эди. Apple қурилмаларидаги реклама борасидаги ўзгаришлар «рекламага таянувчи бизнесларни миллиардлаб доллар даромаддан маҳрум қилиши» айтилмоқда.

Facebook'нинг айтишича, Apple'нинг махфийлик борасидаги хавотирлари бошқалар эътиборини Купертинода содир бўлаётган ўзгаришлардан чалғитишга қаратилган. Таъкидланишича, Apple инновацион аппарат таъминоти маҳсулотлари ўрнига фойдаланувчи маълумотига асосланган дастурий таъминот ва медиага эътибор қаратмоқда.

Apple ва Facebook ўзаро низолашар экан, АҚШ антимонопол ташкилотлари ҳар икки компания томонидан фойдаланувчилар маълумоти ноқонуний йиғилган бўлиши эҳтимоли бўлган ҳолатларни синчиковлик билан ўрганиб чиқмоқда. Бироқ ушбу ҳолатдан ҳар икки компания зарар кўрмоқда: Facebook'нинг Apple қурилмаларидан келадиган даромадлари камаяётган бўлса, Apple ўз мижозлари ишончини йўқотмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси янги iPhone'ни танқид қилиб чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!