Apple ва Microsoft – нархи $1,5 трлн.га етган илк компаниялар!

  •   DiMaX
  •  497
  •  11.06.2020 12:59

Apple ва Microsoft – нархи $1,5 трлн.га етган илк компаниялар!

Фонд бозорларида компаниялар қийматининг умумий пасайиши кузатилаётган бир шароитда юқори технологияли компаниялар акциялари бир маромда ўсмоқда. Apple ва Microsoft компаниялари капиталлашуви 1,5 триллион долларга етган тарихдаги илк компаниялар бўлди.

ЎҚИНГ: Коронавирус Apple’га ёрдам берди: унинг қиймати ошиб, тарихий максимумга етди!

Бу воқеа NASDAQ биржасидаги навбатдаги савдолар вақтида юз берди, деб ёзади Sof.uz. Бозорда Apple’нинг бир дона акцияси нархи $352 гача, Microsoft’ники эса $196 гача кўтарилди.

Шунингдек, бошқа техногигантларнинг ҳам бозор баҳоси ортиб бормоқда. Ҳозирда Amazon компаниясининг капиталлашуви $1,3 трлн.га, Google’га эгалик қиладиган Alphabet ширкати капиталлашуви $1 трлн.га етди.

Ушбу компаниялар пандемиядан фойда кўрди. Одатий дўконларнинг ёпилиши ва электрон тижоратга бўлган талабнинг ортиши Amazon’га фойдали бўлди, Microsoft технологиялари масофавий ишлаётган ходимлар учун қўл келди, Alphabet эса рекламалар ортидан янада бойиди. Apple’га келсак, инвесторларнинг иштиёқи, жумладан 5G айфоннинг чиқарилиши билан боғлиқ.

MacRumors нашрининг ёзишича, сўнгги пайтларда Apple ўз акцияларини фаол равишда қайта сотиб олмоқда, бу эса компаниянинг қимматли қоғозлари қийматининг ўсишига ёрдам беряпти.

ЎҚИНГ: Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!